Ўзбекистон | 18:30 / 21.04.2026
1534
2 дақиқада ўқилади

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун мансабдор шахс жавобгарлиги кучайтирилади

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг ҳамда аҳолининг ҳаётига ва соғлиғига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олди олиниши муносабати билан тадбиркорлар фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриши мумкинлиги белгиланди.

Фото: iStock

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат жойлари, омборхона бинолари, ётоқхона ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Жумладан, фуқароларга БҲМ 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Амалдаги таҳрирда мазкур ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга БҲМ 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда мансабдор шахсларга БҲМ 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ҳақли эканлиги белгиланди.

Амалдаги таҳрирда мазкур жарима миқдори БҲМ 20 баравари этиб белгиланган.

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг ҳамда аҳолининг ҳаётига ва соғлиғига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олди олиниши муносабати билан тадбиркорлар фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриши мумкинлиги белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид