Ўзбекистон | 08:59 / 08.02.2024
8327
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тезкор тадбирда олинган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

Улар орасида давлат рўйхатидан ўтмаган, яроқлилик муддати тугаган ва қалбакилаштирилган дори воситалари аниқланган.

Ўзбекистонда январ ойида ўтказилган тезкор тадбирда олинган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари айланмасига қарши курашиш мақсадида тегишли органлар томонидан январ ойида ўтказилган тезкор тадбирда 408 та ҳолатда ушланган маҳсулотлар экспертиза қилиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим қилинди.

Ушбу маҳсулотлар Марказ лабораторияларида текширилганда 10 006 ўрамдаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланган.

Жумладан:

2115 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган; 

2756 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган;

2756 ўрам — мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;

2115 ўрам — мувофиқлик сертификати мавжуд;

241 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);

23 ўрам — яроқлик муддати тугаган (сифатсиз);

46 ўрам – қалбакилаштирилган.

Таҳлиллар натижаси бўйича тегишли хулосалар таъсир чораларини кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга тақдим қилинган.

Мавзуга оид