Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
Рақамли технологиялар вазирлиги YouTube «нормал режимда» ишлаётгани, Россияда видеохостинг тезлигининг пасайгани Ўзбекистонга «ҳеч қанақа таъсир кўрсатмагани»ни билдирди
Фото: Getty Images
Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда YouTube видеохостинги фаолияти секинлашгани айтилган хабарларни рад этди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда YouTube платформасига кириш қийинлашгани, хусусан, роликларни юклаш тезлиги секинлашгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Turon Telecom интернет провайдери YouTube’га кириш билан боғлиқ узилишлар кузатилаётгани ва бу маълум бир интернет-провайдерга боғлиқ муаммо эмаслигини билдирди.
Spot нашрининг вазирлик матбуот котиби Шерзод Аҳматовга таяниб ёзишича, YouTube «нормал режимда» ишламоқда. Бундан ташқари, Россияда видеохостинг тезлигининг пасайгани Ўзбекистонга «ҳеч қанақа таъсир кўрсатмаган».
«Агар YouTube бир мамлакатда секинлашса, бу Ўзбекистонда ҳам секинлашади дегани эмас, яъни у бир мамлакатга боғланиб қолмаган», — дейди Шерзод Аҳматов.
Июль ўрталарида «Ростелеком» интернет-провайдери Россия ҳудудида YouTube видеохостинги фаолияти секинлашганини маълум қилганди. Бунга АҚШнинг Alphabet компаниясини маҳаллий серверлари ишида «техник муаммолар» кузатилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейнга кўра, Россияда YouTube’га кириш тезлиги 70 фоизгача тушиб кетган. Бундай чекловлар фақат десктоп версияларга тааллуқли экани ва ҳозирча мобил қурилмаларга таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
20:03
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026