Россия YouTube ишини сунъий равишда секинлаштиришни бошлаяпти
Яқин кунларда Россия расмийлари YouTube ишини сунъий равишда секинлаштира бошлайди, деди Давлат думаси депутати Александр Хинштейн. Унинг сўзларига кўра, август ойи бошига бориб, хизматни компютерларда юклаш тезлиги 70 фоизга тушади.
Шу ҳафтанинг охирига бориб, Россияда стационар компютерларда YouTube видеохостингининг юкланиш тезлиги 40 фоизга, кейинги ҳафта охирига бориб эса 70 фоизга тушиши мумкин. Бу ҳақда 25 июл, пайшанба куни Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. «Ушбу чора фақат «десктоп» версияларига таъсир қилади, бу ҳозирча мобил алоқага тегишли эмас», дейилади хабарда.
Депутат бутун цивилизациялашган дунёда машҳур бўлган ресурснинг сунъий «деградациясини» Россия расмийларининг «мажбурий қадами» деб атади. Хинштейн сўзларига кўра, бу YouTube ҳаракатларига жавоб бўлиб, «у қонунларимизни жазосиз бузиш ва эътиборсиз қолдириш мумкин деб ҳисоблайди».
Депутат анъанага кўра бундай секинлашув учун барча жавобгарликни видеохостинг сиёсатига юклаган, унинг сўзларига кўра, бу «давлат аниқ қадамларга ўтганини кўрсатади». Хинштейн, шунингдек, YouTube «фикри ғарб нуқтайи назаридан фарқ қиладиган жамоат арбобларимиз (блогерлар, журналистлар, артистлар)», бошқача айтганда, Россия Федерациясининг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаганлар каналларини ўчираётганини таъкидлади.
«Россияда YouTube’нинг келажакдаги тақдири фақат ўзига боғлиқ», дея Хинштейн ўзининг навбатдаги фикрини якунлаган. У сервисни сиёсатини ўзгартиришга ва «қонунларга риоя қилишни» бошлашга чақирди.
YouTube Шаман ва Гагаринанинг каналларини блоклади
Июл ойи бошида YouTube Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари 14-пакетига киритилган қўшиқчилар Ярослав Дронов (Шаман) ва Полина Гагаринанинг расмий каналларини блоклаб қўйди.
Олег Газманов, Юлия Чичерина, Григорий Лепс ва меҳмонлари Россиянинг Украинага ҳужумини оммавий равишда қўллаб-қувватловчи «Эмпатия Манучи» шоуси муаллифи, актёр Вячеслав Манучаровнинг каналлари ҳам блокланди.
«Ростелеком» аввалроқ Россияда YouTube’даги носозликлар ҳақида огоҳлантирган эди
12 июл куни «Ростелеком» Россиядаги фойдаланувчилар учун YouTube видеохостинг хизматида «Google компаниясига тегишли ускуна ишидаги техник носозликлар» туфайли эҳтимолий узилишлар ҳақида маълум қилди. Россия провайдерлари аввалроқ Google Global Cache серверларининг эскирганлиги сабабли YouTube’га кириш тезлиги секинлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Google Global Cache тизими оғир маълумотларни юклашни тезлаштиришга имкон беради, масалан, YouTube видеоларини: бир фойдаланувчи томонидан кўрилгандан сўнг, видео маҳаллий серверга юкланади ва кейинги сафар худди шу минтақадаги бошқа одамлар томонидан кўрилганда улардан юклаб олинади.
ComNews Research ихтисослашган нашри маълумотларига кўра, 2022 йил бошида Россияда фаолият кўрсатган 700 та шундай сервердан 2023 йил охирига келиб атиги 450 таси қолган. «Эртами-кечми, GGC серверлари эскириш туфайли ўз фаолиятини тугатади ёки уларнинг сиғими керакли ҳажмни таъминлаш учун етарли бўлмайди», — деди «ВымпелКом»нинг маълумотлар узатишни стратегик ривожлантириш бўлими раҳбари Константин Колесов 2023 йил декабрида.
Россия расмийлари YouTube’ни атайлаб секинлаштириши ёки бутунлай блоклаши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар Украинадаги уруш бошидан бери айтиб келинади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
-
Трамп ўз инаугурациясида бир қатор радикал ташаббусларни эълон қилди
Жаҳон | 08:38
-
Днестрбўйи Молдовадан газ етказиб берилишига рози бўлди
Жаҳон | 08:20
Мавзуга оид
02:51 / 17.01.2025
Путин захирадаги фуқароларни йиғинларга чақиришга оид фармонни имзолади
15:20 / 16.01.2025
Россия элчиси Киселевнинг гапи туфайли Арманистон ТИВга чақирилди
14:07 / 16.01.2025
Россия ва Украина «25 га 25» формуласи бўйича асирлар алмашди
13:27 / 16.01.2025