Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 ёшли ўзбекистонлик Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди
Россиянинг Ленинград области, Кудрово шаҳридаги қурилиш майдончасида икки нафар меҳнат мигранти ҳалок бўлди. Улардан бири ўзбекистонлик.
Фото: РИА Новости
Фожиа 21 феврал куни соат 20:00 атрофида содир бўлган. Бу ҳақда Фонтанка хабар берди.
Қурилиш майдончаси қўриқчиси объектни кўздан кечираётганида шовқин-суронни эшитган. Сўнгра ерга қулаб тушган ҳавозани кўриб қолган. Унинг ичида бўлган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва Тожикистонда туғилган 18 ёшли йигит ҳалок бўлган.
Ленинград области прокуратураси меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши бўйича текширув бошлаган.
«Текширув давомида ҳодисанинг барча ҳолатларига баҳо берилади, агар асослар мавжуд бўлса, прокурор томонидан жавоб чоралари кўрилади», дейилади назорат органи матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
11:53 / 25.03.2026
Полшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди
14:55 / 19.03.2026