Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 5 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва паспортлари қайтарилди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида меҳнат қилиб келган 5 нафар Ўзбекистон фуқаросининг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари қайтарилиб, уч ойлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.
Остона шаҳри Фото: akorda.kz
Маълум қилинишича, 12 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа ортидан Қозоғистоннинг Остона шаҳрида жойлашган “Карима” ресторанида ишлаган 5 нафар Ўзбекистон фуқаросининг мурожаати юзасидан тезкор чоралар кўрилган.
Унга кўра, иш берувчи томонидан фуқароларнинг паспортлари олиб қўйилгани ва уларга уч ойлик иш ҳақи тўланмагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Остона шаҳридаги элчихонаси томонидан ресторан раҳбарияти билан алоқа ўрнатилиб, фуқароларнинг ҳужжатларини қайтариш ва иш ҳақларини тўлиқ тўлаш бўйича қатъий талаблар қўйилган.
Шунингдек, Қозоғистоннинг ваколатли органлари томонидан ҳам ҳолат назоратга олиниб, иш берувчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.
Кўрилган чоралар натижасида 14 март куни фуқароларнинг паспортлари тўлиқ қайтарилди ҳамда уларга тегишли бўлган жами 5 минг 290 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилди.
Мавзуга оид
12:25
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
14:46 / 17.03.2026
Россияда қўлга олинган вояга етмаган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
14:21 / 10.03.2026
Россияда вақтинчалик сақлаш марказидаги ўзбекистонликлар билан консуллик учрашуви ўтказилди
11:09 / 10.03.2026