Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс иккита модда билан тўлдирилади
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилади:
қуйидаги мазмундаги 176-5-модда билан тўлдирилади:
«176-5-модда. Сохта тадбиркорлик
Сохта тадбиркорлик, яъни уставда кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод этиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотларини тузиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
қуйидаги мазмундаги 178-2-модда билан тўлдирилади:
«178-2-модда. Рақобатчини обрўсизлантириш
Рақобатчини обрўсизлантириш, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнларда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
Мавзуга оид
14:24 / 03.02.2026
Интернетда ҳақорат ва сўкиниш учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда
18:12 / 21.01.2026
Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди
19:06 / 26.12.2025
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилди
15:01 / 10.11.2025