Фан олимпиадалари ғолиби олган пул мукофоти даромад солиғидан озод этилади
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади. Буни назарда тутувчи президент қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан бошлаб асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.
Нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади.
2025 йил 1 декабргача халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилади.
Мавзуга оид
07:40 / 02.12.2024
Савдо корхоналари 10 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
23:10 / 22.11.2024
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
12:27 / 22.11.2024
Бир қатор йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши қисқаради
23:36 / 20.11.2024