Ўзбекистон | 14:30 / 29.07.2023
40063
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги караоке кафесида содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Фарғона шаҳрида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Фото: KUN.UZ

Маълум қилинишича, 29 июль куни соат 11:39 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 11:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:48да қуршаб олинган ва соат 11:56 да тўлиқ бартараф этилган.

Хабарда айтилишича, караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Ўзбекистон президентининг топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.

Мавзуга оид