
Ўзбекистонда ҳуқуқ органлари ходимларининг фото ва видеоларини уларни обрўсизлантириш мақсадида интернетда тарқатганлик учун жазо белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида жамоатчилик вакиллари – журналистлар ва блогерлар иштирокида муҳокама қилинди.
Бу муҳокама тафсилотлари ОАВда эълон қилингач, қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради. Kun.uz уларнинг айримларини жамлади.
“Бундай қонун чиққандан кейин халқ чиндан хам ички ишлар ходимларига ишонмай қўяди. Миллат келажагига ачиндим”, дея ёзган фойдаланувчилардан бири.
Фарҳод Матназаров исмли фойдаланувчи эса мазкур қонун қабул қилинишига қаршилигини билдириб, бу билимсизлик эканини таъкидлаган.
“Обрўни сақлаш учун қонун чиқаришдан кўра, обрўни оширадиган амалларини кўпайтириш учун қонун зарур” – Самандар Қурбонов.
“Ҳеч қачон бунақа қонун қабул қилинмаслиги керак! Очиқликка очиқчасига таҳдид бу” – Фозилбек Орипов.
“Мен ИИБдан пенсияга чиққанман. Агар бу қонун қабул қилинса, фуқароларнинг кўпчилиги ўлиб кетади. Мен қаршиман” – Акром Очилов.
“Қонунни зўр бериб ҳимоя қилаётганлар, вақти келиб жиддий хато қилганларингизни кўрасизлар. Бу қонун билан ўз яқинларингизга ҳам адолатсизлик қилинади. Ички ишлар органлари ходимлари жабрланувчи бўлгани ҳолда иш бўйича ўзлари қарор қабул қилиши янада жиддий хато бўляпти. Прокуратура назоратни таьминлайди деб ишониш аҳмоқлик” – Содиқжон Бердиалиев.
“ИИБ ходимлари қонуний ишласин, шунда у ходим ҳеч қандай камерадан ҳам, съёмкадан ҳам қўрқмайди. Ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини яшириш учун ишлаб чиқилмоқда бу қонун” –
















