Ўзбекистон | 10:30 / 19.11.2024
5064
4 дақиқада ўқилади
Реклама

 “Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” рейтингини “барқарор” прогнози билан “Bа2” даражасига кўтарди

2024 йилнинг 14 ноябрь кунида «катта учлик» халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлган «Moody’s Ratings» (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтингини “барқарор” прогнози билан «Ba2» даражасига кўтарилгани ҳақида расмий пресс-релиз чоп этди.

Фото: Ўзбекинвест

«Ўзбекинвест» Ўзбекистон банк-молия секторидаги «Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ba2» молиявий мустаҳкамлик рейтинги берилган биринчи компания ҳисобланади.

«Moody's» агентлигининг маълумотига кўра, «Ўзбекинвест»нинг рейтинги ва молиявий мустаҳкамлиги прогнози (IFSR) қуйидагиларга асосланади:

  • «Ўзбекинвест» компаниясининг бозордаги кучли позицияси;
  • Ааа рейтингига эга молиявий институтлар томонидан бошқариладиган юқори сифатли инвестиция портфелига эга бўлиши;
  • суғурта рисклари билан боғлиқ капиталнинг юқори даражаси;
  • “Ўзбекинвест” компаниясининг халқаро қайта суғурта бозорига эътиборининг ортиши ҳисобига географик ва бизнес диверсификацияси кучайтирилиши.

«Moody’s» халқаро рейтинги “Ba2” даражасига кўтарилиши компаниянинг кредитга лаёқатлилигининг юқори даражасидан далолат беради, бу эса компаниянинг халқаро қайта суғурта бозорларига фаол кириши, шунингдек, миллий экспортчиларни ва Ўзбекистонга сармоя киритаётган хорижий компанияларни суғурта ҳимояси билан таъминлашни кенгайтириш учун шароит яратади.

Бугунги кунга қадар «Ўзбекинвест» компанияси дунёнинг 136 та давлатида қайта суғурталаш бўйича фаолият олиб бормоқда, суғурта тушумларининг умумий ҳажмида хорижий даромадлар ҳажми 50 фоиздан ошди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида қайта суғурта мукофотларининг ялпи йиғими 35,6 млн АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, компаниянинг суғурта портфелидаги суғурта хизматлари экспортининг улуши 41 фоизни ташкил этди. Товар ва хизматларнинг миллий экспортчилари 2,2 млрд доллар миқдорида суғурта ҳимояси билан таъминланди. 2024 йилнинг тўққиз ойида “Ўзбекинвест” томонидан 810,8 миллиард сўм суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди.

Рейтингнинг кўтарилиши сўнгги 7 йил ичида компания бизнесининг жадал ривожланиши ва ўсишининг мантиқий натижаси бўлди.

Суғурта мукофотларининг ялпи йиғими қарийб 12 бараварга ошиб, 2017 йил бошидаги 103,9 миллиард сўмдан 2024 йил бошида 1,2 трлн сўмни ташкил этди.

Корпоратив мижозлар сегментида суғурта мукофотлари ҳажми кўриб чиқилаётган даврда 11,6 баробар ошиб, мутлақ кўрсаткич 1,1 млрд сўмни ташкил этди. Чакана суғурта сегментидаги бизнес ҳажми 15 баробардан ортиқ ўсиб, жорий йил бошида 106 миллиард сўмни ташкил этди.

2017-2023 йиллар учун компания қуйидаги кўрсаткичларга эришган ҳолда суғурта йўналишлари бўйича ҳам фаолиятини кенгайтирди:

- кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурта ҳимояси билан таъминлаш – 4,7 миллиард сўмдан 44,3 миллиард сўмгача (ўсиш 9,4 баробар);

- ЭИЗ ​​ва КСЗ резидентларини суғурталаш - 1,2 млрд сўмдан 16,1 млрд сўмгача (ўсиш 13,4 баробар);

- инвестиция лойиҳаларини суғурталаш – 2,5 млрд сўмдан 50,8 млрд сўмгача (ўсиш 20,3 баробар);

- мижозлар базаси 146,3 мингдан 1,1 миллионгача ошди. (7,5 бараварга ўсиш).

Шуни таъкидлаш керакки, 2024 йил апрель ойида халқаро суғурта компаниялари аудитига ихтисослашган «A.M. Best Company Inc.» (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтингини “барқарор” прогноз билан «bb» даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид