Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«O‘zbekinvest» ва FALIA суғурта бозорини ривожлантириш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкентда «O‘zbekinvest» EISK АЖ ва Япониянинг дунё бўйлаб ҳаётни суғурталашни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси — FALIA ўртасида Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Фото: Ўзбекинвест
Жамғарма 1962 йилда Япониянинг етакчи суғурта компанияларидан бири — Dai-ichi Life кўмагида ташкил этилган бўлиб, 2012 йилдан буён ижтимоий фойдали ташкилот мақомига эга. FALIA халқаро таълим дастурларини амалга оширади, тадқиқотлар ўтказади ва суғурта соҳаси мутахассисларини бирлаштиради.
FALIA билан ҳамкорлик доирасида суғурта сектори бўйича 200 дан ортиқ мутахассис, жумладан, «O‘zbekinvest»нинг 65 нафар ходими таҳсил олди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар «O‘zbekinvest» ва Ўзбекистоннинг бошқа суғурта компаниялари мутахассислари учун Японияда стажировка ўташ дастурларини кенгайтиришга келишиб олдилар. Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад — ҳаётни суғурталаш, мол-мулк, инвестициялар ва молиявий рисклар соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ўрганишдир.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:00 / 26.03.2026
«Ўзбекинвест» ва SACЕ экспорт суғуртаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
10:00 / 25.03.2026
«Ўзбекинвест» ва Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон ҳудудларида экспортчиларни қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда
10:20 / 30.12.2025
«Ўзбекинвест» компанияси «Яшил макон» дастури доирасида Қибрай туманидаги парк-боғни кенгайтирди
12:45 / 15.12.2025