Ўзбекистон | 10:10 / 01.12.2023
6892
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби қатор соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент имзолаган қонун билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат.

Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.

Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги низом келтирилган.

Мавзуга оид