Ўзбекистон | 10:34 / 01.02.2023
10917
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йил давомида республика бўйича жами 2 965 та жиноят иши бўйича 3 116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Фото: Shutterstock

Бош прокуратура маълумотига кўра, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2 742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг: 

  • 2 103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш; 
  • 265 нафари мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш;
  • 243 нафари фирибгарлик;
  • 169 нафари порахўрлик;
  • 51 нафари мансаб сохтакорлиги; 
  • 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш;
  • 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
  • 249 нафари бошқа жиноятларни содир этган. 

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд сўми ундирилган.

2021 йилда Ўзбекистонда 2345 та жиноий иш бўйича 2804 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган. Етказилган зарар 913,7 миллиард сўмга баҳоланиб, дастлабки тергов жараёнида 714,8 миллиард сўм ундирилган.

Мавзуга оид