Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлар кескин ошган
Июнь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 13,3 фоизни, тадбиркорлик субъектлари кутилмалари эса 13,2 фоизни ташкил қилган. Ҳар иккала тоифа ҳам валюта курсининг ўзгариши ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошишини нархларга энг кўп босим ўтказувчи омиллар сифатида келтириб ўтган.
Марказий банк июнь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича маьлумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 0,4 фоиз бандга пасайиб, 13,3 фоизни ташкил қилган.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курси ўзгариши (50 фоиз);
- иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (40 фоиз);
- бозорларда монополиянинг мавжудлиги (38 фоиз);
- нархларнинг сунъий оширилиши (34 фоиз).
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Июнь ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 13,2 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга камайган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курсининг ўзгариши (55 фоиз);
- иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (39 фоиз);
- ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (32 фоиз).
Шунингдек, июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,9 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 17 фоиз, Бухоро – 13,5 фоиз, ва Самарқанд вилоятида 13,3 – фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон Республикаси – 10,7 фоиз, Жиззах – 11 фоиз ва Сурхондарё вилоятида – 11,7 фоиз сезилган.
Истеъмолчилар томонидан нархлари юқори ўсганлиги қайд этилган товар ва хизматлар:
- шакар ва қандолат маҳсулотлари – 37,1 фоиз (жами респондентларнинг улушида)
- гўшт ва сут маҳсулотлари – 33,4 фоиз;
- қурилиш моллари – 33,1 фоиз;
- дорилар – 24,1 фоиз.
Мавзуга оид
11:28 / 20.11.2024
Ҳукумат инвестиция комплекси иқтисодиёт учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга туширади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024