Жамият | 23:10 / 15.02.2018
29906
1 дақиқада ўқилади

АИ-95 нархи 7 минг сўмдан ошди

Фото: KUN.UZ

2018 йил 15 февралдан эътиборан Ўзбекистондаги ягона монопол ташкилот “Ўзбекнефтегаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95 бензинига янги қиймат белгиланди. Шундай қилиб, ушбу бензиннинг бир литри 7200 сўмдан сотила бошланди. Шу вақтга қадар унинг бир литри 6500 сўм эди. 

Қайд этиш ўринлики, нефть маҳсулотлари импорти билан шуғулланувчи мутлақ монопол “Jizzakh Petroleum”нинг ёқилғи қуйиш шохобчаларида бир литри 8500 сўмдан сотилаётган АИ-95 нархи 8000 сўмгача туширилган. 

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодиёт вазири ўринбосари Мубин Мирзаев 2017 йил якунида ХПКда бўлиб ўтган сессияда бензин ва бошқа турдаги маҳсулотларнинг қиймати 2018 йилда режали равишда, босқичма-босқич оширилишини қайд этган эди. Шунга мувофиқ, айтиш мумкинки, яқин ойларда АИ-95 дан қуйи бензин турлари нархи кўтарилиши эҳтимоли йўқ эмас. 

Мавзуга оид