Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар турлари рўйхати тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни республика ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжат “Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисида”ги Базель Конвенциясига мувофиқ экологик сертификатланиши лозим бўлган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилишини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинади.
Қуйидагилар:
Базель Конвенцияси рўйхатига мувофиқлаштирилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган мажбурий экологик сертификатланиши зарур бўлган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар турлари рўйхати;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, республика ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом;
экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг номи, миқдори ТИФ ТН коди буюртма намунаси тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, республика ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра, экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни республика ҳудудига олиб киришда ва унинг ҳудудидан олиб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган экологик сертификатлар (нақд ёки пул ўтказиш йўли) асосида амалга оширилади
Экологик сертификат – Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар, республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатларда белгиланган экологик хавфсизлик талабларига жавоб беришини тасдиқлайдиган Миллий сертификатлаштириш тизими қоидаларига мувофиқ бериладиган ҳужжатдир.
Базель Конвенцияси иштирокчиси бўлмаган давлатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган экологик хавфли маҳсулот ва чиқинди турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришлари ва олиб чиқиб кетишлари қатъиян тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси билан Базель Конвенцияси иштирокчиси бўлмаган давлат ўртасида чиқиндиларни транзит тарзида олиб ўтишга доир халқаро шартнома мавжуд бўлган ҳолларда, бундай олиб ўтиш ушбу халқаро шартнома қоидалари, шунингдек, қўллаш мумкин бўлса, Базель Конвенциясида белгиланган умумий талаблар асосида амалга оширилади.
Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг республикага олиб кирилиши ва олиб чиқилиши учун экологик сертификатлар схемага мувофиқ берилади.
Сертификатлаштирилган маҳсулотга божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақтида экологик сертификат рўйхат рақами ва берилган сана кўрсатади.
Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни республика ҳудудидан транзит қилишда Базель Конвенциясининг 6-моддасига асосан, экспорт қилувчи давлат транзит қилиниши кўзда тутилаётган хавфли маҳсулот ёки чиқиндилар тўғрисида манфаатдор давлатларнинг ваколатли органларига ёзма равишда хабарнома юборади ёхуд бундай хабарнома юборишни ишлаб чиқарувчи ёки жўнатувчидан талаб қилади. Бундай хабарномаларда Конвенциянинг “V A” иловасига мувофиқ кўриб чиқилади.
Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни олиб кириш ва олиб чиқишни Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Экологик сертификат қуйидаги ҳолларда ҳақиқий ҳисобланади:
“Ягона дарча” орқали экологик сертификат электрон шаклида берилса экологик сертификатлаштириш органининг электрон имзоси билан ҳақиқий ҳисобланади;
экологик сертификат берган экологик сертификатлаштириш органининг муҳри ва имзосининг асли бўлганда;
давлат реестрида қайд этилганлигини тасдиқловчи сана ва рақам кўрсатилганда.
Сертификатлаштирилган маҳсулотга божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақтида экологик сертификат берган орган номи, экологик сертификат берилган сана ва рақами ҳамда унинг амал қилиш муддатини кўрсатади.
Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни экологик сертификатлаштирилганлигига оид маълумотлар мавжуд бўлмаганда, бундай маҳсулотлар умумий тартибда экологик сертификатлаштирилади.
Синов ўтказиш учун маҳсулотлардан намуналар синов лабораторияси ва сертификатлаштириш органи вакили томонидан аризачи иштирокида ҳамда божхона органларининг назорати остида меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ синов учун зарур бўлган миқдорда олинади.
Экологик сертификатлаштириш органи маҳсулот ишлаб чиқарувчининг хоҳиши ва илтимосига кўра экологик сертификатлаштиришга оид ишларни ташкил этиш ҳамда Экологик хавфсизлик белгисини ўрнатиш бўйича зарур хизматларни кўрсатади.
Экологик сертификатлаштирилган маҳсулот аризачининг хоҳиши ва баҳолаш экологик хавфсизлик мезонига кўра экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкаланади. Экологик хавфсизлик белгисининг мавжудлиги ва қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар экологик сертификатда акс эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган ва экологик сертификатлаштирилган маҳсулот ва чиқиндиларга доир ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Базель конвенцияси ва Женевадаги Бош Котибиятига уларнинг сўровида белгиланган муддатларда, Давлат экология қўмитаси томонидан ҳар йили 30 декабргача тақдим этиладиган:
аризачилардан - амалда Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган) экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар миқдори ҳақидаги маълумотлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиллик ҳосил бўладиган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхона ҳамда ташкилотлардан экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар миқдори ҳақидаги маълумотлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасидан — экологик хавфли бўлган маҳсулот ва чиқиндиларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши ҳақидаги жамланма маълумотлар асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026