Ўзбекистон | 16:59 / 26.03.2025
3506
3 дақиқада ўқилади

«Ўзатом» ва «Росатом» Ўзбекистонда йирик қувватли АЭС қуришни муҳокама қилди

Йирик қувватли атом электр станциясини қуриш истиқболлари, жумладан, жой танлаш, техник-иқтисодий асослаш ва энергетика инфратузилмаси борасидаги стратегик жиҳатлар кўриб чиқилди.

Фото: Ўзатом

24-25 март кунлари Тошкентда «Ўзатом» ва «Росатом» вакиллари Ўзбекистонда кам ва йирик қувватли атом электр станцияларини қуриш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (Ўзатом) хабар берди.

Учрашувда Россия томонидан «Росатом» ядро энергетикаси давлат корпорацияси бош директорининг биринчи ўринбосари, «Атомстройэкспорт» АЖ президенти Андрей Петров, Ўзбекистон томонидан эса «Ўзатом» АЖ директори Азим Аҳмадхўжаев иштирок этди.

Учрашувда, жумладан, йирик қувватли атом электр станциясини қуриш истиқболлари, жумладан, жой танлаш, техник-иқтисодий асослаш, энергетика инфратузилмасини барқарор ривожлантириш учун зарур бўлган стратегик жиҳатлар муҳокама қилинди.

Муҳокаманинг асосий мавзуси Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини (КҚАЭС) қуришнинг асосий масалалари бўлди. Лойиҳавий ишларни ташкил этиш, ядро ёқилғисини етказиб бериш ва эксплуатацион кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, КҚАЭС лойиҳалаш босқичида, зарур муҳандислик тадқиқотлари ва экспертизалари ўтказилмоқда. Томонлар техник талаблар ва жадвалларни келишиш учун мунтазам равишда учрашмоқда. Бўлажак атом электр станцияси жойлашган ҳудуд станция хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун атроф-муҳит, жумладан, сейсмик фаоллик мониторинги ўтказилмоқда. Лойиҳага Осиё ва Европадан илғор автоматлаштирилган ва ноёб технологияларга эга халқаро компанияларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон табиий уран қазиб олиш ва сотиш бўйича жаҳонда етакчилардан бири сифатида келажакдаги атом электр станцияларини ёқилғи билан таъминлаш бўйича улкан салоҳиятга эга экани таъкидланди. Маҳаллий хомашёдан фойдаланиш ядро ёқилғиси харажатларини оптималлаштириш имконини беради, бу эса АЭС электр энергияси таннархини пасайтиради ва республиканинг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлайди.

2024 йил 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида «Росатом» компанияси билан кам қувватли атом электр станциясини лойиҳалаш, етказиб бериш ва қуриш бўйича шартнома имзоланган эди.

КҚАЭС Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Тузкон кўли яқинида қурилиши режалаштирилган. Бу ерда ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактор ўрнатилади, умумий қуввати 330 МВт. Пойдеворни қуйиш ишлари 2026 йил иккинчи чорагида режалаштирилган. Биринчи реактор 2029 йилда ишга туширилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти