Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда беш миллион кишини электр билан таъминловчи йирик АЭС қурилиши бошланди
China General Nuclear Power Group (CGN) корпорацияси Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Шандун провинциясида йирик энергетик объект қуришнинг тўлиқ босқичига расман киришди. Лойиҳа йилига 50 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
Фото: CGN
Қурилиш тугаганидан сўнг, «Чжаоюан» атом электр станцияси тахминан беш миллион аҳолининг маиший эҳтиёжларини қондиришга етарли миқдорда электр энергияси ишлаб чиқаради.
Лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилишга муҳим ҳисса қўшиши кутилмоқда: станция тўлиқ қувват билан ишлаганидан кейин ҳар йили анъанавий кўмир сарфини 15,27 миллион тоннага камайтириш, углерод гази ташламаларини эса 46,2 миллион тоннага қисқартириш мумкинлиги таъкидланмоқда. Лойиҳа муҳандисларининг айтишича, бу самара 110 000 гектардан ортиқ ўрмон экишга тенг таъсир кўрсатади. Якуний режага кўра, майдонда жами қуввати тахминан 7,2 миллион киловатт бўлган олтита «Хуалун-1» реактори ўрнатилиши режалаштирилган.
Янги АЭСнинг ўзига хос жиҳати — янгича совитиш тизими бўлади. Биринчи энергоблокни барпо этиш бетон қуйиш ишлари билан бошланди ва табиий ҳаракатли 203 метрли минорасимон градирня қўйилди — бундай турдаги совитиш минораси «Хуалун-1» реактори учун илк бор қўлланмоқда. Майдони 16 800 квадрат метр бўлган ушбу улкан зонa станциянинг асосий совитиш жараёнини денгиз сувидан атмосфера ҳавосига ўтказиш имконини беради.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025
Макрон Пекинга келди: Украина уруши ва савдо можаролари муҳокама қилинади
19:03 / 02.12.2025