Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг ёшлар билан мулоқоти ва «Янги авлод тадбиркорлари» дастури – маҳаллий дайжест
Тошкентдаги «Кўксарой» қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Ёшлар ишлари агентлигига камида 40 минг ёшни бизнесга ўргатадиган «Янги авлод тадбиркорлари» дастурини ишга тушириш топширилди. Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирликлар, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» ўтказилиши белгиланди. Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 нафардан ортиқ бола шифохонада қолмоқда. Куннинг шу ва бошқа муҳим янгиликлари билан таништирамиз.
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
«Кўксарой» қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этди.
«Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз», – деди президент.
Ҳар бир вазир, ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум, мактаб директори ва бошқа масъуллар ҳудудидаги ёшларни тил ва касб-ҳунар ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, ғоя, лойиҳа ва стартапига кўмак бериб, уларни ўстириши, ишли ва даромадли қилиб, бирорта ёшни эътиборсиз қолдирмасликка янада катта масъулият билан ёндашиб ишлаши лозимлиги қайд этилди.
«Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди», – деди президент.
«Янги авлод тадбиркорлари» дастурида 40 минг ёш бизнесга ўқитилади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда Ҳарвард, Стенфорд ва Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлигига камида 40 минг ёшни бизнесга ўргатадиган «Янги авлод тадбиркорлари» дастурини ишга тушириш топширилди.
Маълум қилинишича, дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади. Шунингдек, ҳар йили «Ёш тадбиркорлар» танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун «Ёшлар венчурс» жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилади.
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» ўтказилиши белгиланди. Бу кунда соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга чиқиб, ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглаб, ечим топиши керак бўлади.
Янги тартибга кўра, «Ёшлар куни»да соҳа раҳбарлари жойларга бориб, ёшлар билан бевосита мулоқот қилади ҳамда уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чораларини кўради. Қайд этилишича, ҳокимлар ёшларга мос савдо-сервис лойиҳаларини амалга оширади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиши, ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади. Шунингдек, стартапчилар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида маблағ ва грантлар ажратилиши белгиланган.
Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 нафардан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
20 феврал куни Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларида иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш белгилари кузатилди. Айни пайтда 70 нафардан ортиқ бола шаҳардаги икки шифохонага жойлаштирилган. 3 нафари реанимация бўлимида қолмоқда. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ота-оналар заҳарланиш овқатдан келиб чиққанини айтмоқда.
Заҳарланиш қайд этилган боғчаларда овқатланиш вилоят ҳокимининг қарори билан тайинланган “Garden catering Trade” МЧЖ томонидан кейтеринг усулида ташкил этилган.
Мавзуга оид
20:26 / 03.04.2026
Фарғонада мудҳиш қотиллик, Ўшга авиақатнов ва ходимга берилган зарба – маҳаллий дайжест
20:09 / 02.04.2026
Гулистонда одамлар эвакуацияси ва тиббиётчиларга 5 кунлик иш ҳафтаси – маҳаллий дайжест
19:51 / 01.04.2026
«Алимент»чиларга янги чекловлар, «техпаспорт»га 5 йиллик муддат ва поезд кечикса компенсация – маҳаллий дайжест
22:07 / 31.03.2026