Жаҳон | 08:50 / 12.04.2019
7463
1 дақиқада ўқилади

Эквадорда Ассанжнинг шериги ушланди

Фото: EPA-EFE/JOSE JACOME

Эквадор полицияси WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжга яқин бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда Эквадор ички ишлар вазири Мария Паула Рома маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Ассанжнинг шериги Японияга учиб кетмоқчи бўлганида ушланган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, қўлга олинган шахс Эквадор собиқ ташқи ишлар вазири Рикардо Патиньо билан алоқаларда бўлган.

Бундан олдин, Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олингани, Эквадор уни элчихонадаги бошпанадан маҳрум қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид