Адлия вазири: «Қонун устуворлигини таъминлашдаги асосий муаммо – давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш»
Сенатнинг 5-ялпи мажлисида ахборот берган Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун устуворлигини таъминлашдаги асосий муаммони айтиб ўтди.
«Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашдаги асосий муаммо – давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдир.
Давлат органларида қонунни менсимаслик билан боғлиқ жуда кўп ҳолатлар бор, бу фуқароларда қонунга бўлган ишончнинг сўнишига олиб келади. Қанчалик ҳаракат қилмайлик, қонунни тушунтирмайлик, фуқаролар ҳаётида бошқа манзарани кўрса, барибир қонунга нисбатан ишончи сўнади.
Миллионлаб инсонларга ҳуқуқини тушунтириб, уларни ўргатгандан кўра, давлат органлари ўз фаолиятини тартибга солгани афзалроқ ва осонроқ. Давлат органида ишлайдиганлар сони аҳолига нисбатан юзлаб баравар кам. Кичикроқ контингентни қонун асосида ишлашга ўргатсак, яхши самара беради», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, 2019 йилда адлия органлари томонидан давлат идораларида 181та ноқонуний ҳужжат тўхтатиб қолинган, 3000га яқин ҳужжат бекор қилинган.
«Бунда фақатгина адлия органларининг статистикаси ҳақида гап кетяпти. Суд органлари орқали, прокуратура протестлари орқали бекор қилинган қанчадан-қанча ҳужжатлар бор», дея таъкидлади Русланбек Давлетов.
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг айтишича, ўтган йили судлар томонидан кўрилган 3 мингта ишнинг қарийб ярми – 1255таси (42 фоизи)да ҳокимларнинг қарорлари ноқонуний деб топилган.
«Бунинг оқибатида халқ азият чекмоқда. Қанча вақт, қанча асаб сарфланмоқда», дейди Норбоева.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024