Иқтисодиёт | 18:43 / 09.08.2019
92196
1 дақиқада ўқилади

Сўм кескин қадрсизланди. Долларнинг расмий курси - 8882 сўм

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари душанба куни эълон қилинган курсга нисбатан 177,13 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8882,00 сўмга етган.

Бу илк бор расмий курс 8700 сўмлик нуқтадан ошишидан сўнг навбатдаги кескин кўтарилиш бўлди.

1 евро курси 259,80 сўмга ошиб, 9928,30 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 2,53 сўмга қимматлашиб, 136,38 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид