Спорт | 19:30 / 27.02.2018
29041
1 дақиқада ўқилади
Ҳасанбой Дўсматов ҳисобни очди
WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг дастлабки жанги бўлиб ўтди.
-49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов «Cuba Domadores» вакили Йоҳаннес Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.
5 раунд давом этган жангда Дўсматов яққол устунлик кўрсатди ва ҳакамлар уни ғолиб деб эълон қилишди 3:2.
Шу тариқа, «Uzbek Tigers» - «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилди 1:0 кўринишини олди. Навбатдаги жанг -56 кг вазн вакиллари Шаҳобиддин Зоиров ва Робейси Рамирес ўртасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024