Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш қайтадан бошланди
Фото: Kun.uz
Жараён 4 апрел соат 23:59 гача давом этади. Овоз бериш усуллари: “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси; порталнинг мобил иловаси; Telegram’даги расмий бот орқали.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 1-мавсумида овоз бериш жараёни, 16 март соат 00:00 дан қайта бошланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, жараён 4 апрел соат 23:59 гача давом этади.
Ўзбекистонда 13 мартдан “Ташаббусли бюджет”га овоз бериш жараёни бошланиши белгиланганди. Бироқ овоз бериш учун зарур платформа - Open budjet порталида техник носозлик кузатилган.
Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.
Овоз бериш усуллари:
➖ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
➖порталнинг (https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32) мобил иловаси;
➖Telegram’даги расмий бот (https://t.me/ochiqbudjet_6_bot) орқали.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025