Ўзбекистон | 14:12 / 02.01.2023
38633
1 дақиқада ўқилади

1 январдан айрим ҳудудлардаги давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади

Президент қарори билан 2026 йилнинг 1 январига қадар республиканинг 173 та туманидаги давлат боғчаларида тўловлар камайтирилмоқда.

Фото: Kun.uz

Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратиляпти. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Ушбу тоифалардан келиб чиқиб, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманлар тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:

  • 5-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
  • 4-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
  • 3-тоифадаги туманларда - 30 фоиз.

 Маълумот учун, республика бўйича 19 та туман эса 5-тоифага, 39 туман 4-тоифага ҳамда 75 та туман эса 3-тоифага киритилган.  

Мавзуга оид