Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулклар оммавий баҳолашдан ўтказилади
Қонунчиликка кўра, кўчмас мулк объектларини бозор нархига яқин қийматини аниқлаш мақсадида улар даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилади. Оммавий баҳолаш ишлари ҳудудлар кесимида бир неча босқичда амалга оширилади.
Фото: Getty Imagеs
Қонунчилик нормаларига мувофиқ, 2025 йилдан бошлаб мамлакатдаги барча кўчмас мулк объектлари даврий равишда оммавий баҳолаш тизимига ўтказилади. Мазкур баҳолашнинг асосий мақсади — мулкнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш ҳисобланади.
Оммавий баҳолаш қуйидаги босқичларда жорий этилади:
- 2025–2026 йилларда — эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;
- 2026–2027 йилларда — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
- 2027 йил ва ундан кейин — мамлакатнинг қолган ҳудудларида.
Тизимнинг босқичма-босқич жорий этилиши кўчмас мулк қийматини баҳолашда ягона ёндашувни шакллантириш ҳамда баҳолаш натижаларини бозор ҳолатига яқинлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.