Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади
2025 йил сентябрь ойидан кейин экспортни амалда тўхтатган Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки 4 ойида 1,5 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Фото: AFP / SEBASTIAN DERUNGS
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларидан ойдинлашмоқда.
Маълум бўлишича, йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон 1,5 миллиард долларлик номонетар олтин экспорт қилган. Асосий қисми апрель ойида сотилган.
Йилига 130 тоннага яқин олтин қазиб оладиган Ўзбекистон 2025 йил сентябрь ойидан кейин экспортни амалда тўхтатган, Марказий Банк эса қимматбаҳо металлнинг дунёдаги энг йирик харидорларидан бирига айланган эди.
Олтин Ўзбекистон иқтисодиёти учун асосий буфер ҳамда экспорт ва бюджет тушумларининг муҳим манбаи бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистондан олтин экспортини тўхтатишнинг асосий сабаблари сифатида олтиннинг рекорд даражадаги юқори нархи, олтин-валюта захираларини тўплаш ва захираларни стратегик бошқариш кўрсатилган.
Тўхтатиб туриш фойдали стратегия эди - Ўзбекистон ундан зарар кўрмади. Экспорт қайта тикланганидан сўнг, 1,5 миллиард доллар даромад олди.
Мавзуга оид
14:26
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:36
Жаҳон озиқ-овқат бозорини қайси давлатлар назорат қилмоқда?
09:37 / 27.05.2026
Россия ёнилғи экспортига янги чекловлар жорий этиши мумкин
08:55 / 22.05.2026