Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мева-сабзавот экспорти учун янги тартиб жорий этилди
Ўзбекистонда фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини такомиллаштириш мақсадида янги тизим жорий этилмоқда. Президент қарорига мувофиқ, фитосанитар назоратда автоматлаштирилган механизмлар, жамоатчи инспекторлар институти ва агрологистика марказлари орқали экспорт қилиш тартиби босқичма-босқич амалга киритилади.
Президентнинг “Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–193-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тадбиркорларнинг юкларини кўрик учун омборларда сақлаш билан боғлиқ харажатлари 60 миллиард сўмгача қисқартирилади.
Шунингдек, фитосанитар хавф даражаси ўрта бўлган импорт товарларини назорат қилишга кетадиган вақт ўртача 3 иш кунидан 1 иш кунигача қисқартирилади.
2026 йил 1 августдан бошлаб карантин маҳсулотлари бўйича фитосанитар назоратда хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизми жорий этилади.
Бу тизим E-Fitouz электрон портали орқали шакллантирилади ва Божхона қўмитасининг “Ягона дарча” ахборот тизими билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади.
Шу билан бирга, 2026 йил август ойидан синов тариқасида мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган айрим туманларда маҳсулотни етиштиришдан тортиб экспортгача бўлган жараёнда фитосанитар назоратни амалга ошириш учун жамоатчи инспекторлар фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорга мувофиқ, 2029 йил 1 январдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти фақат агрологистика марказлари орқали амалга оширилади.