Иқтисодиёт | 11:14 / 02.09.2024
1217
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ўтказилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Миср халқаро ҳамкорлик бўйича ишбилармонлар кенгаши (EBCIC) вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Томонлар жорий йилнинг 12-13 сентябр кунлари Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Миср бизнес-форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни кўриб чиқдилар.

Шунингдек, Миср вакилларининг Ўзбекистонда бўлиш чоғида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларида музокаралар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, EBCIC раҳбари Мотаз Раслан бошчилигидаги Мисрнинг йирик ишбилармонларидан иборат делегация шу йилнинг 3-5 июн кунлари илк маротаба Ўзбекистонда бўлди.

Мазкур ташриф давомида мамлакат тегишли вазирлик ва идораларида, хусусан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,  Савдо-саноат палатаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ, тижорат банклари билан музокаралар ва Ўзбекистон-Миср ишбилармонлари бизнес-форуми ўтказилган эди.

Мавзуга оид