Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Paynetʼдан Хolis – айланмадан атиги 1% солиқ билан бизнес юритиш имконияти: бухгалтер шарт эмас, касса аппарати ўтмишда қолади, кешбэклар ва яна кўплаб қулайликлар
Фото: Paynet Xolis
Paynet Xolisʼни тақдим этди — ўзини ўзи банд қилганлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун эркин ишлаш имконини берадиган флагман рақамли платформа.
Xolis — бозордаги қоидаларни ўзгартираётган, тадбиркорлар узоқ кутган, долзарб муаммоларни ҳал қилувчи рақамли тадбиркорлик платформаси. Хизмат энг мураккаб жараёнлардан бирини — тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишни — енгиллаштиради.

Рўйхатдан ўтиш учун етарли:
1. Face ID орқали идентификациядан ўтиш;
2. Фаолият турини танлаш;
3. Офермани тасдиқлаш.
Шундан сўнг рўйхатдан ўтиш, тўловларни қабул қилиш, фискализация ва молиявий воситалар бир жойга жамланади. Жараён 5 дақиқа вақт олади, тўлиқ онлайн — Э-имзо, давлат идораларига бориш ёки касса аппарати каби ускуналарни сотиб олиш талаб этилмайди.
Рўйхатдан ўтгач барча ҳужжатлар — гувоҳнома, даромад маълумотномаси ва фискал маълумотлар — шахсий кабинетда автоматик пайдо бўлади.

Рўйхатдан ўтиш билан бирга тадбиркорга бизнес-ҳамён очилади — функционал жиҳатдан банк ҳисоб рақамига тенг. У қуйидагиларни имконини беради:
- кирувчи тўловларни комиссиясиз қабул қилиш;
- QR ва ҳисоб-фактура бўйича тўлов қилганда 0,1% кешбэк олиш;
- балансни бошқариш ва маблағларни сақлаш;
- Paynet ҳамёнларига, бизнес карталарга ва банк карталарига ўтказмалар;
- Paynet нуқталарда ва инфокиоскларда нақд пул ечиш;
- алоқа, интернет, коммунал хизматлар, кредитлар ва бошқаларни тўлаш;
- контрагент реквизитлари бўйича тўловларни амалга ошириш.
Ҳамён автоматик очилади ва қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Барча тўловларни қабул қилиш усуллари — бир хизматда.
Холис тўловларни қабул қилишнинг тўлиқ тўпламни қўллаб-қувватлайди:
1. QR-тўлов — мижоз кодни сканер қилади ва шу ернинг ўзида тўлайди;
2. Ҳисоб-фактура чиқариш — тадбиркор сумма ва мижоз рақамини киритади, мижозга тўлов учун ҳисоб келади, сўнг фискал чек;
3. Нақд қабул қилиш — чек автоматик шаклланади ва фискализация қилинади;
4. SoftPOS (NFC) — тадбиркор смартфони POS-терминал сифатида ишлайди.
Барча операциялар автоматик фискализация қилинади, чеклар тарихи кабинетда сақланади.

Электрон ҳужжатлар ва фискализация — тўлиқ автоматлаштирилган
Тадбиркорлар яна:
- электрон ҳисоб-фактуралар (ЭҲФ) яратиш ва юбориш;
- кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни кузатиш;
- расмий рақамли маълумотномалар олиш;
- барча ҳужжатларни онлайн сақлашлари мумкин.
Барча тасдиқлашлар Face ID орқали амалга оширилади.
“Ustidagi gilos” – кичик бизнес учун шаффоф шартлар
2026 йил 1 январдан Хolis фойдаланувчилари учун янгиланган тизим кучга киради:
- айланмадан 1% солиқ, ҳисобот топширишсиз;
- тўловларни қабул қилиш учун 0% комиссия;
- QR ва ҳисоб-фактура бўйича 0,1% кешбек;
- терминал, Э-имзо ва касса аппарати талаб қилинмайди.
“Ҳаммаси бир жойда” — Хolisʼнинг энг катта қадрияти
Хolis тадбиркорлик жараёнининг тўлиқ сиклини ёпади: рўйхат → тўловлар → фискализация → ҳужжатлар → молия
Бу вақтни тежайди, хатоларни камайтиради ва ривожланишга эътибор қаратишга ёрдам беради.
Хolis — Paynet 2.0 экотизимининг асосий элементи
Платформа Paynet 2.0 экотизимининг муҳим лойиҳаларидан бири бўлиб, ўзини ўзи банд қилганлар ва кичик бизнес учун рақамли инфратузилмани кенгайтиришга хизмат қилади. Хolis қуйидагиларга ёрдам беради:
- фаолиятни бир нечта дақиқада легаллаштириш;
- операцион харажатларни камайтириш;
- тўлиқ рақамли моделга ўтиш;
- бутун бизнесни “битта илова”да юритиш.
Paynet компанияси Хolis фаол равнақ топишини билдиради — янги молиявий воситалар, кенгайтирилган функциялар ва тадбиркорлар учун қўшимча сервислар жорий этилиши режалаштирилган.
👉Иловани юклаш
Сайт: paynet.uz
Instagram: @paynet.uz
Telegram: t.me/paynetuz_official
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 31.03.2026
АЁҚШ кассалари орқали Paynet-ATTO, Uzcard ва Humo ёнилғи карталарини тўлдириш — 1% комиссия
09:41 / 24.03.2026
«Paynet Xolis» касса аппарат ўрнини босадими? Солиқ талаблари бўйича чалкашликлар юзага келмоқда
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
19:00 / 16.12.2025