Ўзбекистон | 09:35 / 19.07.2023
6740
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» компаниясининг рейтинг прогнозини «Ижобий» даражасига кўтарилганини эълон қилди

2023 йилнинг май ойида «Standard & Poor’s» ва «Fitch Ratings» билан бир қаторда «катта учлик» халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлган Moody’s Investors Service Ltd. (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг молиявий мустаҳкамлик рейтинги прогнози «Ижобий», «Ba3» даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.

Фото: Ўзбекинвест

«Ўзбекинвест» Ўзбекистон банк-молия секторидаги «Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ba3» молиявий мустаҳкамлик рейтинги берилган биринчи компания ҳисобланади.

«Moody's» агентлигининг маълумотига кўра, «Ўзбекинвест»нинг рейтинги ва молиявий мустаҳкамлиги прогнози (IFSR) компаниянинг бозордаги кучли позицияси, мустаҳкам капитал буферлари, активларнинг яхши сифати ва юқори сифатли барқарор даромадли воситаларга инвестицияларнинг жалб қилинганлигига асосланади. 

Компаниянинг кредит афзалликлари:

  - Baa3-Aaa рейтингига эга молиявий институтлар томонидан бошқариладиган юқори сифатли инвестиция портфели;

- суғурта таваккалчилигига нисбатан капиталнинг юқори даражаси;

- Ўзбекистон суғурта бозоридаги мустаҳкам ўрни;

- географик ва бизнес диверсификацияси.

 «Moody’s» халқаро рейтинги прогнозининг «Ижобий» даражасига кўтарилиши компаниянинг кредитга лаёқатлилигининг юқори даражасидан далолат беради, бу эса компаниянинг халқаро қайта суғурта бозорларига фаол кириши, шунингдек, миллий экспортчиларни ва Ўзбекистонга сармоя киритаётган хорижий компанияларни суғурта ҳимояси билан таъминлашни кенгайтириш учун шароит яратади.

Бугунги кунга қадар «Ўзбекинвест» компанияси дунёнинг 118 та давлатида қайта суғурталаш бўйича фаолият олиб бормоқда, суғурта тушумларининг умумий ҳажмида хорижий даромадлар ҳажми 65 фоиздан ошди.

Шунингдек, компания жаҳоннинг 28 давлатига республиканинг нохомашё экспортининг 32 фоизини суғурта ҳимояси билан таъминлади.

«Ўзбекинвест» компанияси 2022 йилдаги фаолиятининг якунларига кўра 930,5 миллиард сўм суғурта мукофотларининг йиғилишини таъминлади ҳамда 2021 йил якунига нисбатан ҳажмларни 2,4 баробар ўсишига эришди, 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида эса 543,7 млрд.сўм суғурта мукофотлари йиғилиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга ўсди.

Мавзуга оид