Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада коррупцияга қарши кураш агентликлари билан боғлиқ вазият бўйича намойишлар давом этмоқда
Украинанинг қатор шаҳарларида фуқаролар НАБУ ва САП коррупцияга қарши кураш агентликларининг мустақиллигини чекловчи шов-шувли қонунга қарши кўчаларга чиқди.
Киев ва Украинанинг бир қатор бошқа шаҳарларида 23 июл, чоршанба куни кечқурун Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси (НАБУ) ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (САП) мустақиллигини чекловчи қонунга қарши намойишлар давом этди.
Бу қонун Олий рада томонидан 22 июл куни қабул қилинган. Ўша куни кечқурун норозиликларга қарамай, Украина президенти Володимир Зеленский уни имзолаган эди.
23 июл куни Киевдаги Иван Франко майдонида, Украина президенти девони биносидан унча узоқ бўлмаган жойда бир неча минг киши йиғилди. Келганлар Украинанинг коррупцияга қарши кураш органларини аралашув ва босимлардан ҳимоя қилишни талаб этди. Улар «Уят», «Бекор қилиш» ва бошқа шу каби шиорлар билан чиққан. Баъзиларнинг қўлида «12414 — вето!», «Ҳокимият = хиёнат», «Биз яна шу ердамиз», «Зулмга қаршимиз», «Януковични эсга олинг», «Менинг қўрқувим - тикиб қўйилган оғиз», «НАБУ ва САПнинг охири — коррупция даври бошланиши» ёзувлари бўлган плакатлар бор эди.
ОАВ хабарларига кўра, 23 июл куни худди шундай норозилик намойишлари Запорижжя, Харкив, Днипро, Миколайив, Лвив ва бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтган. Хабар қилинишича, уларни кўплаб ёшлар қўллаб-қувватлаган. Бундан ташқари, норозилик намойишларига жамоат арбоблари, собиқ ҳарбийлар ва собиқ ҳарбий асирлар қўшилди.
Мавзуга оид
13:05
Зеленский: урушни тўхтатиш учун бандларни АҚШга топширишга тайёрмиз
11:44
Мерц: Украина иштирокисиз тинчлик шартномасини тасаввур қилиб бўлмайди
11:05
Вилнюсда ОАВ эркинлиги бўйича сўнгги йиллардаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди
09:22