Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Зеленский Украина Хавфсизлик хизмати раисини ишдан олишни режалаштирмоқда
Украина президенти Василий Малюкни СБУ раҳбари лавозимидан озод этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Украина ОАВ ёзишича, уни Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари этиб тайинлаш ёки Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимига ўтказиш режалаштирилмоқда.
Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский Василий Малюкни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари лавозимидан озод этиш ва уни бошқа вазифага тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда жума куни, 2 январда “Украинская правда” газетаси ҳамда “РБК-Украина” ахборот агентлиги ҳокимият тузилмаларидаги ўз манбаларига таянилган ҳолда хабар берди. Олий Раданинг “Голос” фракциясидан депутат Ярослав Железняк ҳам ўзининг Telegram-каналида шу ҳақда ёзди.
“Украинская правда” маълумотларига кўра, Малюкни Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари этиб тайинлаш ёки мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимига ўтказиш мумкин. Бу ҳолатда СБУга ким раҳбар бўлиши мумкинлигини аниқ кўрсатилмаган, бироқ эслатилишича: Украина Хавфсизлик хизмати раҳбарини лавозимга тайинлаш ва ундан озод қилиш президент тақдимномасига кўра Олий Рада томонидан амалга оширилади.
Железняк 2 январ кечқурун Telegram’да шундай ёзди: “Айтишларича, эртага ҳудудлар раҳбарлари ҳам оммавий алмаштирилади. Тахминан ўнтача”. Унинг маълумотига кўра, бошқалар қаторида Одесса вилояти давлат маъмурияти раиси Олег Кипер ҳам лавозимидан кетиши мумкин.
Янги йилнинг иккинчи куни Володимир Зеленский Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГУР) раҳбари этиб Украина Ташқи разведка хизмати собиқ раҳбари Олег Ивашченкони тайинлади. Бир неча соат олдин эса ГУР раҳбари лавозимида бўлган Кирилл Буданов Зеленскийнинг таклифини қабул қилиб, Украина президенти офисига раҳбарлик қилишга рози бўлган.
Президент офисининг аввалги раҳбари Андрей Ермак “Энергоатом” давлат корхонасидаги коррупция можароси билан боғлиқ ўтказилган тинтувлардан кейин истеъфо ҳақида ариза ёзган.
Бундан ташқари, Зеленский 2 январ куни бош вазир биринчи ўринбосари ва рақамли трансформация вазири Михаил Федоров мамлакат мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилиши мумкинлигини айтди — у Денис Шмихални алмаштириши мумкин. Шмихал эса президент “жамоасида қолади”: Зеленский унга давлат хизматининг “Украинанинг барқарорлиги учун аҳамиятли бўлмаган” бошқа йўналишини бошқаришни таклиф қилганини билдирди.
Мавзуга оид
11:16
Зеленский ГУР раҳбари этиб Ташқи разведка хизмати собиқ раҳбарини тайинлади
11:07
Зеленский: Михаил Федоров Украина Мудофаа вазирлигини бошқаради
09:31
Чехияда Украина масаласи сабаб парламент спикерини ишдан олиш талаб қилинди
19:10 / 02.01.2026