Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ташкил этилади
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари (тиббиёт муассасалари ва барча турдаги мактаблардан ташқари) ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси республикадаги бюджет муассасалари ва ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида ташкил этилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳанинг мақсад ва вазифаси – Ўзбекистон президенти фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотларида моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси бюджет ҳисобидан пул билан таъминланувчи муассасалар ва ташкилотларнинг ўз ходимларини рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинади.
Ушбу қарор лойиҳаси орқали моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш назарда тутилмоқда.
Махсус жамғармани ташкил этиш илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ ташкил этилган вазирлик ва идораларнинг амалдаги жамғарма ва махсус ҳисобварақларини бекор қилмайди.
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари (тиббиёт муассасалари ва барча турдаги умумтаълим мактабларидан ташқари) ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси республикадаги бюджет муассасалари ва ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида ташкил этилади.
Мазкур банд бюджет ташкилотлари учун моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси бўйича белгиланган фоиз миқдорларини алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилганлари учун татбиқ этилмайди.
Қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон давлат бюджетидан қўшимча харажатлар ажратилишини талаб этмайди.
Мавзуга оид
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
22:21 / 30.09.2024
Россиянинг келаси йил бюджетига рекорд миқдорда ҳарбий харажатлар киритилди
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
08:40 / 18.09.2024