Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахсларга энергия самарадор қурилмаларни сотиб олиш харажатлари учун компенсация тақдим этилади
Фото: Fotolia / visdia
Ўзбекистон Республикаси президенти “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан қуйидаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили тасдиқланадиган параметрлар доирасида молиялаштирилади:
а) жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
қуёш сув иситкичлар учун – 1,5 миллион сўмдан;
газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этиш;
б) жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга қуйидаги компенсацияларни тақдим этиш:
жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
в) энергия самарадор, энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарга, шунингдек, уларни синаш методларига нисбатан талабларни ўрнатадиган халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги икки ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш механизмини белгилайди.
Белгиланишича, ҳар йили:
15 сентябрга қадар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар келгуси йилда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор ва энергия тежовчи бошқа ускуналар билан жиҳозланиши, шунингдек, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича ишларни амалга ошириш лозим бўлган объектлар рўйхатига киритиш учун Энергетика вазирлигига таклифлар киритади;
1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа, шунингдек, туман ва шаҳарлар кесимида молиялаштиришнинг аниқ ҳажмлари ва манбаларини кўрсатган ҳолда Рўйхатни шакллантиради;
15 октябрга қадар Энергия самарадорлигини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси Рўйхатни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Рўйхатда назарда тутилган молиявий маблағларнинг ҳажми Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрларига киритилади.
Мавзуга оид
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026