Ўзбекистон миллий жамоасини бошқаришга номзод европалик яна бир мураббий номи маълум бўлди. ЎФА музокарани бошлаган
Словениялик таниқли мутахассис Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.uz Эроннинг «Tasnim» ахборот агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, Ироқ миллий жамоаси бош мураббийи саналмиш Сречко Катанец ойлик маошларини ололмаётгани масаласида Ироқ футбол федерацияси устидан ФИФАга расман шикоят аризасини киритган.
Қайд этилишича, словениялик мураббий сўнгги 6 ойдан буён Ироқ футбол федерациясидан ойлик маошларини ололмаяпти. ФИФА ироқликларга сўнгги огоҳлантириш сифатида маошларни тўлаш учун 10 кунлик муҳлат берган. Ироқ футбол федерацияси ФИФА талаби бўйича тез орада мураббий билан ҳисоб-китобни амалга ошириб, Катанец билан расман хайрлашмоқчи.
Хабарда келтирилишича, Катанец ҳам Ироқ миллий жамоасини тарк этишга тайёр. 57 ёшли мутахассис Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариш таклифини олган. Словениялик мураббий ЎФА билан музокарани бошлаган.
Маълумот учун, Катанец қўл остидаги Ироқ миллий жамоаси ўз гуруҳида Эрондан кейинги 2-ўринни эгаллаб, ЖЧ-2022 ҳал қилувчи саралаш босқичига йўл олганди. Ўзбекистон эса бу вазифани уддалай олмагани сабабли миллий жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Катанец қўл остидаги Ироқ миллий жамоаси 29 март куни Тошкентда ўтган ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон миллий жамоасини мағлуб (0:1) этганди.
Мавзуга оид
12:22 / 05.09.2024
«Бошқа баҳона йўқ». Мундиалга олиб чиқадиган 4 сабаб
12:20 / 04.09.2024
Катанец: «Ўзбекистон ҳозиргача айнан ортиқча босим сабаб ЖЧга чиқа олмаган»
14:36 / 27.06.2024
«Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман» – Катанец қуръа натижалари ва рақиблар ҳақида
23:09 / 06.06.2024