Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Россиядаги этник ўзбеклардан Алишер Усмоновнинг бойлиги 6 млрд долларга, Искандар Маҳмудовнинг давлати эса 4,75 млрд долларга кўпайган.
Искандар Маҳмудов ва Алишер Усмонов
Россиянинг энг бадавлат одамлари қўлида тўпланган умумий бойлик ҳажми 2025 йилда 23 млрд 818 млн долларга кўпайди. Бу ҳақда Bloomberg'нинг “Миллиардерлар индекси”га таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, темир рудаларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлмиш “Металлоинвест” акциядори Алишер Усмоновнинг бойлиги ўтган йили 6,04 млрд долларга ошиб, 19,3 млрд долларга етган.
Урал кон-металлургия компанияси асосчиси Искандар Маҳмудовнинг мол-мулклари эса 4,75 млрд долларга ошиб, 7,88 млрд долларга етган.
Telegram асосчиси Павел Дуров 2025 йилда 3,38 млрд долларга бойиб, давлатини 14,4 млрд долларга етказган.
Wildberries асосчиси Татяна Ким ўтган йили 515 млн доллар топиб, бойлигини 7,89 млрд долларга етказган.
2025 йилда энг кўп зарар кўрган россиялик бизнесмен – Михаил Фридман. У 4,7 млрд доллар йўқотиши натижасида, активларининг қиймати 10,1 млрд долларгача пасайган.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
20:35 / 01.04.2026