Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас – Шавкат Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашув давомида пахта ва газ масаласи хусусида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Мен ҳам тажриба орттиряпман. Камбағалчиликни қисқартириш вазирлигини ташкил қилдик, Хитой тажрибасини ўрганяпмиз. Бир вақтлар камбағал деган сўзни ишлатмасдик. Лекин мен ўзим яшаган жойни билмайманми, камбағаллик йўқми бизда?
Пахтанинг орқасидан қанча эзилдик, лекин барака топмадик. 3 кун олдин 3 млн тонналик маррани бажаргандик. Лекин бу ҳатто телевизорда ҳам кўрсатилмади, чунки пахта манфаат келтирсагина керак. Кимга керак бўлса, етиштираверади.
Авваллари газ сотардик, ҳозир сотиб олишга тайёрмиз. Чунки саноатимизга катта миқдорда газ керак. Қашқадарёдаги GTL заводимиз тайёр турибди, лекин мен ишга туширишга шошилмаяпман. Чунки бундай завод дунёда бешта. Газдан бензин олинади, қўшимча қиймат яратилади. Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас”, дея президентликка номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024