Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилади
Фото: Okezone.com
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари қуйи палата мажлисида иккинчи ҳамда учинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда, деб хабар берди “Халқ сўзи”.
Хусусан, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси мутахассислар, экспертлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилаётган ишчи гуруҳи йиғилишларида иккинчи ўқишга тайёрланяпти.
Таклиф этилаётган лойиҳага мувофиқ, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир қилинган кундан бошлаб — 2 йил, унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — 4 йил, оғир жиноят содир қилинган кундан бошлаб — 8 йил, ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) — 14 йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Яна бир муҳим жиҳати, Жиноят кодексининг 64-моддаси 5-қисмига кўра, агар жиноят содир этилган кундан бошлаб 25 йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. Яъни ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир қилиб, қидирувда бўлган шахслар оғир ҳамда ўта оғир жиноят содир этиб, тергов ва суддан яширинган шахслар билан тенг равишда жиноий таъқиб қилинади. Лойиҳа билан мазкур қисм ўзгартирилиб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 10 йил, оғир ва ўта оғир жиноят содир қилинган кундан бошлаб 25 йил ўтган бўлса, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмаслиги назарда тутиляпти. Қонун лойиҳаси муҳокамалари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026