Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада иш ҳақларини ололмаган тожик ва ўзбек муҳожирлари иш ташлаш ўтказишди
Россия пойтахти Москва шаҳри метрополитенининг ўнлаб қурувчилари иш ташлаш ўтказишди. Улар ойлик маошлари тўланмаганидан ғазабда бўлганлар. Маълумотларга кўра, ишчилар беш ойдан бери иш ҳақларини олишмаган.
Хабарларга кўра, «Ингеоком» қурилиш-монтаж бошқармасининг юзлаб норози ишчилари – улар асосан Тожикистон ва Ўзбекистондан бўлган муҳожирлардир – бошқарма офиси ёнида йиғилиб, ишлаб топган пулларини беришларини талаб қилишган.
Ходимлар олдига чиққан иш берувчи уларнинг барчаси хорижий фуқаролар экани ҳамда иш ташлашга ҳақлари йўқлигини маълум қилган.
Россия оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, бу ушбу компания билан боғлиқ биринчи иш ташлаш эмас. Аввалгиси бир йил аввал рўй берган. Ишчилар бепул ишлашда давом этишдан бош тортишгандан сўнг, уларнинг карточкаларига беш ойлик маошлари қайтарила бошланган.
2016 йилнинг декабрида эса ҚМБ-77 ишчилари бир ярим ой давомида иш ташлаш ўтказишган ҳамда улар турли ташкилотлар, ҳокимлик, прокуратура, Меҳнат инспекциясига боришган. 14 февралда эса уларга иш ҳақлари тўлаб берилган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
22:02 / 02.05.2026