Ўзбекистон | 14:05 / 30.09.2024
16055
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат нисбатан кўтарилади

Ўзбекистон бўйича 30 сентябр-4 октябр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

30 сентябр куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, республиканинг айрим жойларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) қисқа муддатли ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида фақат кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун ҳаво ҳарорати +18...+23 даража атрофида анча салқин бўлади. 1-4 октябр кунлари реcпублика бўйича ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3-4 октябр кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябр ва 3-4 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари 1 октябрда +7...+12 бўлади, 2-4 октябрда +12...+17 гача кўтарилади. Кундуз кунлари 1-2 октябрда +22...+27, 3-4 октябрда +25...+30 даража бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Пойтахтда 30 сентябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат +20...+22 бўлади. 1-4 октябр кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 2 сентябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 1 октябрда +9...+11, 2-4 октябрда +13...+16 гача кўтарилади, кундуз кунлари  1-2 октябрда +24...+27, 3-4 октябрда +27...+30 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани