Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Делси Родригес Венесуэланинг вақтинча президенти бўлади
Фото: Getty Images
Венесуэла Олий суди мамлакат вице-президенти Делси Родригес Николас Мадуро йўқлигида давлат раҳбари вазифасини бажариши кераклиги бўйича қарор чиқарди.
Суд баёнотида айтилишича, Родригес «бошқарув давомийлигини таъминлаш ва мамлакатни ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун президентлик лавозимини ўз зиммасига олади».
Аввалроқ шанба куни Делси Родригеснинг ўзи Венесуэла давлат телевидениеси орқали халққа мурожаат қилиб, Николас Мадуро мамлакатнинг ягона қонуний президенти бўлиб қолаётганини маълум қилганди. Родригес АҚШнинг Венесуэлага қарши «қуролли тажовузи»ни қоралаб, амалдаги ҳукумат мамлакат халқини ҳимоя қилишга тайёрлигини қўшимча қилганди.
Унинг видеомурожаати ўз акаси, Венесуэла парламенти раиси Хорхе Родригес, шунингдек, мамлакат ички ишлар вазири Диосдадо Кабело ва мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес қуршовида туриб қилинган.
Бундан олдинроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэлани келгусида ким бошқариши ҳақидаги саволга жавобан давлат котиби Марко Рубио Венесуэла вице-президенти Делси Родригес билан гаплашгани ва у гўёки «Америка Венесуэлани яна буюк қилиш учун нима қилиш керак деб ҳисобласа, шуни қилишга тайёрлиги»ни айтганди.
Трамп, шунингдек, агар зарурат туғилса, мамлакатда Америка ҳарбийлари киритилишини истисно қилмаган.
Мавзуга оид
21:07 / 30.03.2026
Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этиб, халқаро турнир ғолиби бўлди
11:48 / 19.03.2026
Мадуронинг сафдоши Венесуэла Мудофаа вазирлигини бошқаришдан четлатилди
11:56 / 15.03.2026
Кубада энергетик инқироз: намойишчилар Компартия офисига ҳужум қилди
13:01 / 07.03.2026