Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритилади
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан сўнгги беш йил давомида, жумладан 2020 йилда интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза бериш жараёнидаги давлат божи тўланишининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилиб чиқилди.
Сўнгги пайтда интеллектуал мулк объектларига муҳофаза ҳужжати олишда иштирок этувчи патент вакиллари томонидан чет эл юридик шахсларининг товар белгилари бўйича талабномаларини чет эл валютасида божларни тўлаган ҳолда топшириш ўрнига ўз номидан, яъни резидент ҳисобида топшириб ва давлат божини миллий валютада тўлаган ҳолда, кейинчалик талабномага бўлган ҳуқуқни чет эл юридик шахсига ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Қонун лойиҳасида товар белгисини рўйхатдан ўтказиш юзасидан талабномага ҳуқуқ ва товар белгиларига доир ҳуқуқларни резидентдан қабул қилувчи норезидент бўлган ҳолларда юзага келаётган суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш каби масалага қонуний ечим таклиф этилган.
Лойиҳа билан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш юзасидан талабномага ҳуқуқни ва товар белгиларига доир ҳуқуқларни резидентдан қабул қилувчи норезидент бўлган ҳолларда давлат божи (патент божи) норезидентлар томонидан тегишли ҳуқуқларни ўтказиш муносабати билан ўзгартиришлар киритиш (яъни, талабномага ҳуқуқни бошқага бериш муносабати билан аризачини ўзгартириш) ёки рўйхатдан ўтказиш ( яъни, товар белгиларига доир ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш) учун қонун иловаси 12-бандининг “г”, “д” кичик бандларида белгиланган миқдорларда тўланиши тўғрисидаги янги норма киритиш назарда тутилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур қўшимча товар белгиларига оид шаклланиб қолган салбий анъанага барҳам беради. Бу анъанага мувофиқ, айрим талабгор соҳаларда (хусусан, фармацевтика) миллий товар белгилари учун талабнома топширган ҳолда давлат экспертизаси жараёнининг ўзидаёқ чет эллик юридик шахс фойдасига воз кечиш ҳоллари кўпайиб бораётганди.
Мавзуга оид
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026
Ариқ ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаганлар жаримага тортилади
23:08 / 04.04.2026
Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
08:28 / 30.03.2026