Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССП раиси ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
Ўткир Бўтаев/Фото: chamber.uz
Қашқадарё вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган Ўткир Бўтаев ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Ў. Бўтаев 1971 йил Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.
У ўз фаолияти давомида АТ «Пахта Банк» Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, Марказий банкнинг Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи, «Микрокредитбанк» АТБ бошқарув раиси ўринбосари ва биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев ҳамда ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов ишдан кетгани хабар қилинганди.
Хуррам Жўраев Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланган. Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов Миришкор тумани ҳокими лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
09:48 / 02.05.2026
Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
14:21 / 08.04.2026
Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
00:00 / 05.04.2026