Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги урушнинг 4 йили — суратларда
Россиянинг 2022 йил 24 февралда Украинага босқини Иккинчи жаҳон урушидан буён Европадаги энг йирик можарони бошлаб берди. Associated Press фотомуҳаррирлари тайёрлаган ушбу фотогалерея Россия босқинчилик урушининг тўрт йилига назар ташлайди.
2022 йил февраль ойида Россиянинг «махсус ҳарбий операция» номи остида бошлаган кенг кўламли уруши эртага – 2026 йил 24 феврал куни ўзининг тўртинчи йилига қадам қўяди. Россия ушбу ҳаракатларини НАТОнинг шарққа кенгайиши ва ўз хавфсизлигини таъминлаш билан оқлашга уринса-да, Украина ва жаҳон ҳамжамиятининг катта қисми буни мустақил давлат суверенитетига нисбатан асоссиз тажовуз деб ҳисоблайди.
Ушбу йиллар давомида Украинанинг кўплаб шаҳарларидаги шиддатли жанглар миллионлаб қочқинлар, минглаб қурбонлар ва катта иқтисодий инқирозга сабаб бўлди. Россия-Украина уруши замонавий тарихдаги энг йирик қуролли можарога айланди. Ҳозирда Украина Ғарб давлатларининг ҳарбий ва молиявий кўмаги билан мудофаа урушини давом эттирмоқда, Россия эса эгалланган ҳудудларда ўз позицияларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга АҚШ воситачилигида 3 томонлама музокаралар давом этмоқда.
Associated Press нашри урушнинг 4 йили давомида ўз фотомухбирлари томонидан олинган энг таъсирли суратларни жамлади.
Мавзуга оид
10:24
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
09:50
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
10:35 / 03.04.2026