Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади ва ўзбек тилида мурожаат қилди
Валид Фук мурожаатида Франция билан лойиҳалар ишлаб чиқишга, саёҳат қилиш ёки таълим олиш учун Франция билан танишишга чақирди.
Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Валид Фук 27 август куни ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар берди элчихона матбуот хизмати.
Дипломат ўзбек тилидаги мурожаат қилиб, «минг йиллик маданияти ва меҳмондўстлиги билан машҳур Ўзбекистонда иш бошлаганидан хурсандлигини» билдирди.
«Сиз билан ҳамкорлик қилиш ва мамлакатларимизнинг тарихий яқинлашувига кўмаклашиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираман... Келгуси ойларда сиз билан бирга Франция ва Ўзбекистонни боғлаб турган дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ва умумий келажакни қуриш учун барча ҳудудларга ташриф буюриш ниятидаман», деди элчи.
Валид Фук мурожаатида Франция билан лойиҳалар ишлаб чиқишга, саёҳат қилиш ёки таълим олиш учун Франция билан танишишга, Ўзбекистонда мавжуд француз муассасаларида, хусусан, Тошкент ва Самарқанддаги Француз альянсларига боришга чақирди.
Валид Фук Париж Сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган, сўнгра Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик масалалар, хавфсизлик ва қуролсизланиш бошқармасида ишлаган (2010−2014).
Шу билан бирга, кейинчалик Франциянинг Пекиндаги элчихонасида сиёсий маслаҳатчи, Франциянинг БМТ доимий ваколатхонасида сиёсий маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, 2020-2025 йилларда Франция президентининг Осиё, Океания ва Америка бўйича маслаҳатчиси бўлган.
Валид Фук янги лавозимда 2021 йилдан буён фаолият юритган Орелия Бушез ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
18:28
Геология фанлари университети ва Франциянинг BRGM ташкилоти билан келишувга эришилди
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
14:35 / 22.12.2025