Ўзбекистон | 08:18 / 24.07.2024
3604
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди яратилади

Туризм қўмитасига 1 октябргача уни яратиш учун танлов ўтказиш топширилди.

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 18 июлдаги туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонига асосан Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди ишлаб чиқилади.

Янги бренд яратишдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Туризм қўмитасига 1 октябргача уни яратиш учун танлов ўтказиш топширилди.

Биринчи глобал сайёҳлик медиакампусининг ишга туширилиши Халқаро туризм кунида (27 сентябр) бўлиши мўлжалланмоқда.

2024−2025 йилларда аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюэнсерларни жалб қилиш режа қилинмоқда.

2025 йил 1 январдан камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган 3 кундан кам бўлмаган бизнес тадбирларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлар 2028 йил 1 январгача ушбу бизнес тадбирларни ташкил қилишдан олинган даромаддан олинган фойда солиғини ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкасига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

Мавзуга оид