Ўзбекистон | 13:16 / 11.10.2021
12007
1 дақиқада ўқилади

«Инсон қадри топталган йилларни кўрдик» – Шавкат Мирзиёев «пахта иши» ва Қашқадарёдаги зилзилани эслади

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашувда “пахта иши” ва Қашқадарё вилоятида юз берган зилзилани ёдга олди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Халқимиз оғир йилларни бошдан кечирди, бўҳтонларни кўрди. Инсон қадри топталган йилларни кўрдик. Қашқадарё аҳли “пахта иши” деган туҳматларни бошдан кечирди. Буларни унутмаслигимиз керак. Бекорга “Уч авлод учрашувлари” ташкиллаштирмаяпмиз. Ёшларимиз бу ҳақда билишлари зарур.

Бекорга таълим, таълим деб қайтармайман. Қашқадарёда зилзиладан кейин мактаблар биноси талабга жавоб бермай қолган. Номига филиаллар очиб ташланган. Энди мана шу камчиликни ҳам бартараф қилишимиз керак”, – дея президентликка номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири. 

Эслатиб ўтамиз, 2001 йил 18 январда Қашқадарё вилояти ҳудудида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш, зилзиладан зарар кўрган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилинган.

Мавзуга оид