Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳокими кўча ва йўлларга панжара ўрнатиш учун қарийб 7 млрд сўм ажратди
Панжаралар «ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш» мақсадида ўрнатилади.
Фото: Getty images
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчалар ва йўлларда пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида темир панжаралар ўрнатиш учун 6,9 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратади. Шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов шу мазмундаги қарорни имзолади.
Қарорда айтилишича, Тошкент шаҳри кўча ва йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида темир панжаралар ўрнатиш учун 6 млрд 912,5 млн сўм маблағ Тошкент шаҳри ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Лойиҳа буюртмачиси сифатида «Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси белгиланган. Компания объектни лойиҳалаш ва таъмирлаш бўйича бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларни белгилайди ҳамда зарур рухсатномаларни «Ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштиради.
20 май куни Тошкент шаҳри ҳокими шу мақсадда 1 млрд 460 млн сўм ажратиш ҳақида қарор имзолаган эди. Унда 588 млн сўмга қавариқ пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиш учун туман Ободонлаштириш бошқармаларига ўтказилиши белгиланганди.
Мавзуга оид
17:12 / 27.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш тендерида Хитой компанияси ғолиб бўлди
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
17:44 / 26.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин
17:55 / 25.05.2026